вторник, 27 июня 2017 г.

Хаёлларида ёлғиз

Радиокарнайдан эшитилиб турган майин овозга ҳеч бир йўловчи қулоқ солмаётгандек. Лекин у эшитди. Орзулар мамлакатига учиб кетиш ҳаракатига тушган кунидан буён биринчи марта ўйланиб қолди.

Қарор қабул қилинган илк кунларданоқ фақат олға интилди. Узида ҳеч қачон шундай шижоат кўрмаганди. Аэропорт ходимаси яна озгина силжишни сўраган бир вақтда эса ўткан кунлари кўз олдидан ўта бошлади. Онаси, отаси, яқинлари... Тошкентни ташлаб кетиш осон эмас. Бироқ шундай катта шаҳарга у сиғмай қолди. Ошиқлари, унинг учун кўп нарсадан воз кечишга тайёр ишонган одамлари бўлса ҳам, ўзи учун муносиб ўрин тополмади.

Умрининг то сўнгги кунларига қадар ўтмиши, хотиралари билан яшашга маҳкум эканини жуда яхши билади. Келажагидан умидсизликка тушиб, ортда қолган ширин кунларини азбаройи соғинаверганидан, ҳаётида ҳозир ҳам бўлиши мумкин бўлган ўша одамлардан кўра кўпроқ хаёлларини ёқтириб қолди. Уларга ғарқ бўлишни, ўзини азоблашни, ора-сирада кўз ёш қилиб олишга кўнгил қўйди.

Ўрнидан истамайгина туриб, сумкасини ортидан эргаштирди. Биринчи қадамидаёқ кўзидан ёш оқа бошлади. Турникетгача бўлган йўл унга анча узоқ туюлди. Шунча йил ҳаммадан яшириб келган кўз ёшларини энди етти ёт бегоналарга кўрсатишдан уялмади, ўксиниб йиғлайверди. Ёнидан ўтган одамлар унга ўгирилиб қараб қўяр, ўзи эса бутун бир ёшлигини туғилиб ўсган шаҳрига кўмиб, умуман бошқа бир ҳаёт сари одимлаб кетаётганди.

Юкларини қандай топширгани, турникетдан қандай ўтиб кетганини у қадар яхши эслолмайди. Текширувчининг ҳаммаси жойидами деб сўраганини эслаб қолди фақат. Ҳозир эса самолёт қанотларига яқин жойлашган ойнасидан ташқарига қараб турибди. Йўлга чиққанида ҳаво очиқ эди, энди эса қуёш ҳам нурларини негадир яшириб олган. Балки у ҳам ҳафа бўлгандир қолганлар каби. Кетаётганини ким билди, ким эса йўқ. Билганлар кетишини исташмаса-да, қол дейишга ботинишмади. Билмаганларда шундоқ ҳам саволлар кўп эди. Энди уларнинг салмоғи яна ошиб кетди.

У севди, севилди, севишди. Аммо бирортаси ўзи истагани каби эмасди. Севгани қадрига етмади, уни севганлар кўп эди, имкон бериб кўрди, лекин ўзи кўнгил қўёлмади. Ва ниҳоят кўнглидагидек одамни... анча кеч топди. Бу пайтга келиб ҳар икки севишган ўз оиласидан воз кечиб кета олмасди. Кун келиб фарзандларининг кўзига қараши, уларнинг ҳаётига керак бўлса-бўлмаса аралашаверадиган одамлардан қочиши керак. Бунда икки беайб инсон ҳам бор эдики, уларнинг дилини ранжитиб тўлиқ бахтга етиб бўлмасди.

Кетиш — энг яхши чора. Ҳаммадан кетиш, ҳаммасидан воз кечиш ва фақат олдинга кетиш. Энди унинг ҳамроҳлари бор — ортда қолган кунларини унга эслатиб турадиган хаёллари. Фақатгина шу хаёлларига ишониб учиб кетмоқда.


Ҳаёт аслида шунақа, кутилмаган бурилишлари билан энг сўнггида сени ёлғиз қолдиради. Энди у ҳам ёлғиз...

пятница, 3 марта 2017 г.

Хайр, Лола

Отаси бермади. Отасиз ўсганимни онамнинг юзига солгани учун ҳам энди ортга йўл йўқ. Бу балки менга ҳеч нарсадир, бироқ Лоладан бошқасини демаётган кўнглим ҳақида ўйлайвериб юрак-бағри шилиниб тушаётган онам эриш кўринади кўзимга.

Ҳа, уни севаман. Бироқ эриша олмаслигимга кўникиб кетишга кучим етишидан умидворман. Бугун эса ичимда бир нималар узилди. Шунчаки йўқ деганида балки алам қилмасди, аммо отам ҳақида гапириб хато қилди. Кейинчалик рози бўлганида ҳам унинг шу сўзларини ҳазм қилишим қийин бўлса керак.

Хонага кириб қулоқларимни наушникига тутиб бердим. Яқин соатлар ичида эшитганимда ўзим учун нотаниш ҳисларни туядиганим трек айланади. Чунки мен ҳеч қачон отамни кўрмаганман. Унга эркалик қилиш, унга суяниш, ҳатто сўкиш эшитишдек бахт насиб қилмаган.

Ота-онам севишиб турмуш қурган. Ўша вақтларда онамдан-да бахтли аёлни топиш қийин эди. У борлиғини жуфтига бағишлаган, унинг учун ҳаммага нарсага тайёр бўлган, дунёнинг одам қадами етмаган жойларига кетишга ҳам. Бироқ ўша жойга отамнинг ўзи кетди... У ёлғиз кетди. Онамни, унинг қорнидаги 7 ойлик мени ташлаб кетди.

Онам қайтиб турмуш қурмаган. Менга маслаҳатларга учиб Ёдгор деб исм бермади, менга отамнинг исмини қўйиб, кичик Асадга ҳаётининг қолган қисмини бағишлади. Мен отамни унинг ҳикоялари ва унинг хотиралари билан танийман. Унинг айтганлари бўйича отамни тасаввур қиламан ва унга ўхшаш учун интиламан. Эшитаётганим трекни эса доим унинг тилидан тинглайман. Эшитасизми?   

Соғинмоқ бор, кўришмоқ энди душвор,
Орамизда поёнсиз дарёлар бор.
Бир кўришга биз энди зор, муштоқмиз,
Биз иккига бўлинган битта тормиз.

Эски тўйларни кўрганмисиз? Содда, оддий, ундаги простой одамлар, скромный қадамлар. Менга ўша тўйлар ёқади. Чунки ҳар сафар уни кўрганимда мен онамнинг юзида кўзим билан кўрмаганим қувончни уқиб оламан. У ўртанишини билдирмасликка ҳаракат қилган. Лекин қувончнинг қувончдан, дарднинг аламдан фарқи бор-ку...

Дунёлари бевафо ҳилқат экан.
Бахт дегани бир оний фурсат экан.
Тақдир азал олдида ожиз отанг,
Айро яшаш бизга бир қисмат экан.

Ана, отамнинг ҳам кўзида қувонч. Ошналари қуршовида онамнинг қўлидан тутиб келяпти. Ҳамманинг юзида табассум, ҳамма хурсанд. Ҳаётим сабабчилари эса чексиз бахтли. Ёнларида фақатгина мен йўқман.

Бироқ унга шундай ўхшадимки, ҳозир вақт ортга қайтиб, отамнинг либосида онамни мен тутиб турсам ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Балки бугун улғайган, сочларига оқ оралаган, юзларига оз бўлса-да ажин тушган бўлармиди. Аммо у кўзимизга бутун умр 27 ёш бўлиб кўринишни истади. Шу ёшида кетди биздан.

Кўзим оқ-у қораси сенсан билсанг,
Юрагимнинг ноласи сенсан билсанг.
Буни ҳаёт дейдилар, қил кўприк бу,
Тушунарсан бир куни йигит бўлсанг.

Майли, мен не бўлсам ҳам омон бўл сен!
Онанг орзу қилгандек ўғлон бўл сен!
Отангни қайғурмай яшасанг ҳам,
Юрти учун қайғурган инсон бўл сен!

Тасвирнинг пастки қисмида сана бор — 07.10.1988. Онам учун энг қувончли ва албатта энг фарёдли сана. Тўйларига бир йил тўлган кунда биринчи бор учрашганлари Ўрда сувининг бўйига боришни, ўша биринчи кундаги каби картошка сомса ейишни ният қилишди. Оғироёқ онамни олиб кетиш учун уйга келаётганида эса у автоҳалокатга учради...

Ўксинмагин, жон ўғлим, полвон ўғлим,
Сени ташлаб кетганим ёлғон ўғлим.
Сенсиз менинг бағрим ҳам бутун эмас,
Сенсиз менинг кўнглим ҳам вайрон ўғлим.

Ўксинмагин, жон ўғлим, арслон ўғлим,
Сени ташлаб кетганим ёлғон ўғлим.
Топмоқ жойда йўқотмоқ ҳам бор экан,
Ўз ҳолимга ўзим ҳам хайрон ўғлим.

У забардаст инсон бўлган деб ҳикоя қилади онам. У бунда кўринишни эмас, ўз даврининг олди одами бўлган севгисини назарда тутади. Отам тирик бўлганида Лоланинг отасини у билан қуда бўлишга балки ўзим арзитмасдим. Боиси унинг ўрнида отам одам ажратмасди деб ишонаман.

Мен Лоланинг оиласини пасткашликда айбламайман. Улар ўз фарзандига ота-она билан тўкин ҳаёт кечирган кимнидир раво кўрган бўлса, бу уларнинг танлови. Мен эса биринчи севгимни бугун ичимга кўмиб қўяман.


Сендан ҳам шуни илтимос қиламан, Лола... 

четверг, 23 июня 2016 г.

Биринчи бўса

Палатасининг подоконникида ўтирганимни кўриб қичқириб юборди.

— Бақирма, сезиб қолишади...
— Бировнинг боласини уришдан қўрқмаган одам, палатага эшикдан келишга қўрқибтими? — деб эшикни ёпдида, кимдир кириб қолмасин дегандек ўзи унга суяниб олди.
— Яна бир марта уни ёнида кўрсам шу больницанг қабул қилмайдиган қиламан!

Севинганидан лабини тишлади. Ҳимоячисига айланишимни 10 йил кутганди аҳир.

— Уни эмас, сени!
— Менга қўл кўтарасизми?
— Йўқ. Лекин бу отиб ташламайман деганим эмас.

Шўҳ қарашлар бирданига маъюс тортди. Унинг нигоҳидан ўша сўтакни ўзи ҳам хоҳламаслигини уқиб олдим.

— Унинг совчиси уйимизга 7 марта келди — деди қўлидаги рўмолчасини ўйнаб.
— Бошқа келмайди!

Кўзларига сўнгги қўнғироқдан кейин шунча кўп тикилиш насиб қилмаганди. Ундан севги, меҳр, итоаткорлик ҳисси уфуриб турар, ҳаётида шундай инсоннинг борлиги ҳар қандай кишини бахтли қиларди. Мен бахтли эдим.

— Мани қўрқитма бошқа...
— Унда ожизлигимдан фойдаланманг.
— У шунчаки проститутка, у билан ўзингни тенглаштирма.
— Ер билан бир бўлишингиз азоб беради!
— Осмонга қўлим етмаяпти...

Кўзимни ундан узмай лабимни тишладим. Кулимсиради, кейин эса тўғри юриб келиб юзимдан ўпди. Осмон олдингга тушди дегандек кулимсираб турди. Одам боласи ҳам шунчалар ёқимли бўладими? Оёқларимни подоконникдан пастга тушириб ўтириб олдимда, белидан қучиб ўзимга тортдим.

— Сани бермиман ҳич кимга!

Узоғи 5 сония давом этди. Қучоғимдан чиқиб олди.

— Энди кетинг.
— Тўймадим.
— Тўйиш учун келганмидингиз ёки кўриш учун?

Жавоби билан яна битта бўса бергандек бўлди. Чўнтагимдан 2 та Love is чиқариб унга бердим.

— 1 таси Нилугами?
— Энди ҳар сафар юзимга соласанми?!
— Яна бир марта эшитсам саккизинчи совчини қайтариб ўтирмайман...

Ҳамширанинг товушини эшитиб, Лолага кўз қисдимда, орқага ўгирилдим.
Мен Нилуни ҳеч қачон ёқтирган эмасман. Қизиқтирмайди деб ҳам айтолмайман, нафс қурсин. Бироқ у Лоланинг тирноғига ҳам арзимайди. Нафақат 10-синфлар орасида, фақатгина мактабдагина эмас, мен билган дунёнинг ҳамма қисмида Лола энг яхшиси. Мен ҳам уни севаман...  

суббота, 21 мая 2016 г.

Кечир, Лола...

Навбатчилар рўйхатида биринчига қўйгани учун “ширин” гапларимни эшитганди. Уялганди ерга қараб, йиғламсираганди негадир...

Юзларим қизариб, рўмолчам қон бўлиб кетганида, биринчи бўлиб у ёнимга келган, қўлидаги салфетка ва рўмолчаси билан ўз-ўзидан юзларимни арта бошлаганди. Болалар кулмасин деб, қўлларини юзимдан олдим, қўполлик эди бу...

Ўқитувчи уришмасин деб, партам устига айиқчаси бор дафтари ва бежирим ручакасини қўйиб кетганди. Хатто рахмат айтмагандим. Менга деб пиширган пирогини Жамолга бергандим, мен учун аталган саҳифани тўлдиришни бошқа қиздан илтимос қилгандим, билганидан кейин ҳафа бўлганди. Кастюмимга теккан гардни олишга уринганида, кўзига безларча қарагандим. Муборга берган консепктларимни фақат у ёзиб берганини кеч билгандим.

У ҳозир кулиб қараб турибди, бу табассумда заррача хусумат йўқ, улар шунчалар самимийки 11 йил давом этган безбетлик ўрнини мен тушунмайдиган ҳаяжон эгаллаган. Унинг меҳр тўла кўзларида армон аралаш қувонч ва уларнинг маҳсули бўлмиш ёшчаларнинг ийманиб тургани кўриняпти.

Навбатчилар рўйхатида унинг ўзи биринчи эди-ку. Журналда ҳам биринчи турарди. Одатий дарслардан кейинги 15 дақиқа мен билан қолишни истаган бўлса, бу ёмонми? Ҳозир эса ўша дақиқаларни олтинга ҳам сотиб ололмайман.

Уришаётганимни эшитиб, Раъно опанинг дарсидан қочиб чиққанди йиғлаб. Севганига азоб бераётганлари ичидан ўтиб кетгандир балки. Қиз бола бошига шунча гапни кўтариб у чиқса-ю қаршилаб, мен нам кўзларига ҳам қарамай, қўлларини ўзимдан олиб ташласам. Майлими ҳозир шу қўллардан тутиб, ўша кўзларга қараб турсам-у, вақтни тўхтатиб қўйсам...

25 май. Қўнғироқнинг овози ҳеч қачон шунчалар аламли бўлмаган. Ўтган 11 йил ҳис қилмаганимни, сўнгги кунда ҳис қилдим, сўнгги қўнғироқда... Мен мактабдан, Лола эса мендан кетяпти. Балки ҳали кечмасдир, лекин ўтган йиллар қувончини, ундаги мазмун тўла кунларни қандай қайтараман? Фақатгина унда бор оқ кофта, тиззадан бироз юқорида бўлган ва уни янада соҳибжамол қила олган қора юбкасида яна қачон кўраман?


Мени кечир вақт, мени кечир Лола, мени кечир ёшлик...   

воскресенье, 10 апреля 2016 г.

Оғриқ

Столим устида расминг турмайди. Лекин севимли китобим орасидан уни албатта топасан. Чунки ўзимга қадрли нарсаларни стол устида қолдирмаганман.

Бугун сени кўрдим, дежавю. Ўзимни ушлаб туришга етган кучим, ҳис қилмасликдан ўзини тийиб турмади. Кўзларим буни сотиб қўймаганидан умидворман.

Ичингдан ўтганлари менга аён эмас, чунки кўзларни измга бўйсундиришни менга ўргатган ўзинг аслида. Атрофга аланглаб кетаётган нигоҳинг кўра туриб, хаёлларингда турмоқликни орзу қилдим, оний фурсатга бўлса ҳам. Бир вақтлар унда истаганча сайр қилардим, токи қадамларим яраланган дилингга оғирлик қилгунига қадар.

Ўтмишни қайтаришга уриниш аҳмоқларга хос, бунинг иложи йўқ. Фақатгина хаёл кучи етадиган синоат бу, қўшиласанми? Лекин қўнғироқ қилдинг. Соғинганимни билганинг учун эмас, соғиниб эслаганингга ишонгим бор, бироқ бу ишонч жуда заиф.

Ҳа, соғиндим, жин урсин, жуда соғиндим! Суратингга тикилиб туриб, буни овоз чиқариб айтишга юрагим бетламайди. Ҳамма нарсага етадиган кучим, шунга келганда лапашанг мушукчага ўхшаб қолади. Бу заифлик эмас, бу соғинчнинг кучи.

Осмон юзига юлузларни сепиб олганида, қуёш ўзига тикилишга изн берадиган онда, май хаёлларимни бешик каби тебратишни бошлаганда, совуқ душ минглаб томчиларини менга улоқтирганида, кетидан ёмғир бошлаб келиши билан дағдаға қиладиган булутлар ташрифида, хаттоки ўзганинг қучоғида ҳам мен билансан. Буни нима деб аташга ақлим ожизлик қилади, кўргим келгани учунгина соғинч деб атаб қўя қоламан.

Вақт сени эмас, ўтмишдаги соянгни севишга ўргатди. Бу эса ёмон кўриб қолмаслигим учун ёрдам берди ва бундан пушаймон эмасман. Яхши кўраман, қаттиқ яхши кўраман, эшитяпсанми? Бағримга босгим, ҳис қилгим, ўзлигимдан чекингим келади. Насиб қилармикан? Насиб қилганида синдиришга уринмасмикан? Сўнгги бўса каби кучсиз бўлиб, умидларни битта қўймай қирмасмикан?


Мен-ку унутмайман, сен-чи, шундан кейин ҳам хурмат қилоласанми? Ҳеч бўлмаса соғинчим ҳаққи, шу кучсизлигимни кечира оласанми?  

пятница, 28 августа 2015 г.

Ҳиссиз табассум

Армондан кулишни биласизми?

Қўлимдаги портфелни темир тўсиққан суянтириб қўйиб, галстукни бўшатдим. Бўйинбоғ нафақат ўзимни, балки юрагимни ҳам бўғиб қўйганди. Кўзимни қаттиқ юмган кундан роппа-роса уч ой ўтди. Соатга қарадим, 20 та кам 7. Ғира-шира киришига яна 30-40 дақиқа вақт бор. Бу пайтда ҳар қандай сув ўз қудратини унутиб, унга тикилаётган кўзлар учун меҳрибон бўлиб олади. Бу пайтда Қуёш нурларини кучсизлантириб, куни бўйи заминни қиздирганидан ийманиб юзларини қизартириб олади.

Ҳа, кўзимни барчасига юмганман. Энди эйфория ҳам, ситам ҳам, дард ёки алам ҳам мавжуд эмас. Энди фақатгина ширин армон бор. Ажойиб ўтмиш, мазмунсиз бугун ва туманли келажак бор. Инсонни мана шундай фикрлар улғайтиради, тарбиялайди, сабрга ўргатади. Аввалига дилни пора-пора қилади-ю, кейин унга вақт ёрдамида малҳам қўйиб боради. Табиатнинг қонуни шундай: ҳамма нарсага кўниктиради. Бардошинг етмай қолган кунларда асалдан ҳам ширин кўринган алькоголга меҳр берарсан, балки сендан бўса олаётган лабнинг танангдан пастга қараб тушиб бораётганини сеза туриб, бундайларнинг сон-саноқсиз сунъий меҳридан зада бўларсан, жуда ношуд бўлсанг ўзинг қараб турган сувнинг унсиз чорловига учиб, унга ўзингни ғарқ қиларсан. Лекин бундан нима фойда? Йигит бошинг шугина дардга бардош бера олмаса, сени чиндан ҳам сева олишларига қандай ишонасан?

Шомга яқин тўлқинларини қирғоққа янада кўпроқ буриб оладиган бу чексизлик ўзи билан майин шабодани олиб келади. Қачонлардир унинг бўйида лабларидан бўса олардим. Ҳозир эса елнинг юмшоқ тафти лабимни эркалаб ўтяпти. Мобилникка келаётган смс, ундаги ҳавотир-у, қайсидир дилбарнинг жавобсиз севгидан дардлашиб кетган сўзлари эмас, мени хаёлан олиб кетаётган қизнинг хотираси азизроқ. Чунки уни соғиняпман. Фақат ўзи билиб қолишини истамасдим. Кўзларим тубига шўнғиб кетган меҳрни кўриб қолмасин деб, мен қатори унга ошиқ бўлган кўл сувлари аҳволимни унга сотмасин деб қорачиғимни деярли кўрсатмаяпман.

Ичимнинг ўзим ҳам яхши билмайдиган бурчакларига қадар кириб бораётган қўшиқнинг ҳар бир сатри уни ёдга солади. Қайта-қайта ўша трекни такрорлаётган қулоқчин бўйнимдан қучоқлаб олганида унга соғинганини шивирлаб айтадиган қулоқларимга эмас, юрагимнинг марказига улаб қўйилган. Илгари жуфти билан рақс тушадиган қушлар ҳам худди бир ўзлари қолиб, сув устида мақсадсиз парвоз этаётгандек.

Қуёшнинг сўнгги нафасларида ва ниҳоят у кўринади, ҳар сафар турли кўринишда. Аввалига ғалати соч турмаги ва шўх кулиб турган кўзлари билан, кейин эса армон билан тўлиб қолган кўзлар ва уни тўсишга уринаётган сочлар билан. Келяпти мана, ним табассум, ер остидан кулиб қараши ва яқин қолгандаги ширин арази билан. Бўса олаётганида бағримга янада сингиб кетишга уриниб, оёқларидан бирини қўлим ихтиёрига топширади. Уникидан бошқа иффорни ҳеч қачон ҳазм қила олмаслигимни тушуниб турган вақтимдаги бахт ёдимда: бўйнидан оҳиста ўпаётганимда ўзини тўлиқ ихтиёримга топшириб, кўзларини юмиб туриши. Тезликдан қўрқадиган қалби билан рулдаги ўлжасини эркинликдан мосуво қилиб, юзларидан, кўзларидан, қулоқларидан ўпадиган, сочларимни меҳр билан силаб, кейин эса елкамга бошини қўйиб, бармоқларини бармоқлари билан чалтиштириб, йўлга жимгина тикилиб кетадиган, шу онда хаёллари билан дунёнинг энг оғир ташвишини ўз елкасида тутиб турадиган қалби билан. Ана, куляпти, оппоқ тўшакда ўзига тегишли бўлмаган, лекин унда тунашни яхши кўрадиган кўйлакда, силлиқ оёқлари остидаги ёстиқни эзғилаб. Кейин эса бирдан тиниб қоляпти. Кўзлари жиққа ёш. Алам қиляпти унга. Тушунтиряпти. Ҳаммаси тугаб боряпти. Узиляпти ичидан бир нималар. Кўзлари нурсизлашяпти, меҳр тўшакдан пастга, билмадим дўззаҳнинг нечанчи қаватига ғойиб бўляпти...

Энди ҳеч нарса ҳис қилишни истамаяпти менинг ичим ҳам. Ўзига келяпти. Ёруғлик тунга мағлуб бўлаётган паллада доим шундай, қинидан чиқишга интилади. Ўзини бахтиёр қилган йилларга қайтгиси келади. Ҳозир нимаси бор? Уни ҳар куни эзиб турадиган соғинч, соғинч эргаштириб келадиган хотиралар ва у билан боғлиқ келажакка ишончсизлик. Эшитяпсанми, у энди сени ёмон кўради. Лекин ҳар соатда соғинади.

Трекни ўчирдим. Севара уни севишини сўраб чарчади. Қирғоқдаги сувнинг, қушларнинг товушини аниқ эшита бошладим. Ўзлигимга қайтиш вақти келди. Биласанми нима?

Мен армонимга кулиб қарашни биламан...   

воскресенье, 23 августа 2015 г.

Парадокс

Вы считаете, что можно простить измену мужчины? А зачем вообще необходимо прощать, если настоящих чувств уже нет?

Всем знакомо выражение – нервные клетки не восстанавливаются. Стоит отметить, что не существуют и лекарств против раненной души. Если вы своей изменой ранили душу, то просто нет смысла вас прощать. А все потому, что любящая вас женщина больше не вернется.

Понять элементарные факты – это долгий процесс. Для этого необходимы долгие годы и практика. Стоит к этому прибавить и терпение, которое есть не у каждого. Пока я не влюбился, я менял красавиц одну за другой, безостановочно. И для меня не составляло труда просто так отвернуться от человека. Но при этом, я старался побыть в шкуре тех девушек, которые будучи в отношениях меня прощали. Сегодня я осознал, что не смог в итоге понять, что они чувствуют в такие моменты.

Этот мир все нам возвращает. Как бумеранг. Никто не даст гарантии, что девушка однажды похитившая ваш размум, со временем не станет холодной. Только в такой момент, перед глазами начинает пробегать прошлое. Я общался с Нелли долгое время, а потом был вынужден просто отказаться от нее. Причина проста, в моей жизни появилась Шейха. Кстати, меня ни капельки не смущал тот факт, что Нелли была прекрасно осведомлена о наших с Шейхой отношениях. Я превратился в человека без лица и без совести.

А когда я поступил в университет, я практически начал читать новый “роман”. В моей памяти не запомнилось все то, что я прочел. Да и нет смысла вспоминать все подряд. Для меня не существовало тяжелых этапов, которых я не смог бы одолеть.

Прошло несколько лет и я ее встретил. Для начала она была хорошим собеседником, потом человеком, которому я мог доверить свои тайны и со временем ее статус дорос до любимой. Мы все проходили вместе. Мы оторвались от внешнего мира со своими правилами и создали общими стараниями свой мирок, в котором кроме нас никого не существовало. У нас не было преград, так как мы говорили друг другу все, и порой меня это даже раздражало. Было такое ощущение, что я никогда не смогу ее потерять. Что касается ее, то ее настоящее Я мне не принадлежало. Когда ей становилось скучно, она проводила время со мной, а остальной остаток времени была вынуждена посвящать другим. Я точно помню, как она говорила, что хочет от меня ребенка. Я не знаю что такое отцовство и даже не могу пока себе это представить. Однако, в моих объятиях услышанные эти волшебные ее слова, окончательно свели меня с ума.

Эти воспоминания я просто могу стереть, однако легче от этого не станет. Она стала отдаляться от меня. Возможно ей стало скучно, может была другая причина, нет возможности узнать правду. С каждым днем моя любовь крепчала, а она тем временем от меня уходила. Я знаю причины из-за которых ее образ погружался в туман – чрезмерная ревность, постоянное мое недовольство. Однако, доверительный урок уже прошел и я дал себе слово, что оставлю ее прошлое. Но было уже поздно, ее душа была как лёд, и всему причиной было то, что я ковырял ее прошлое, переворачивал и пытался чего-то найти. Я до сих пор живу в страхе, что смогу вернуться в ее прошлое.

Первое время казалось, что в ее жизни кроме меня нет никого. А сегодня, мое отсутствие в ее жизни не играет для нее никакой роли. Я это точно знаю. Я не могу представить, как могут встретиться наши глаза, если спустя несколько лет наши пути пересекутся. Я не знаю какими глазами она будет смотреть на меня. Либо она увидит во мне человека по которому скучала, либо виновного.

Я понял, что настоящее счастье, это когда ты живешь ради одной женщины. Я искал это счастье среди сотни девушек, и нашел его в одной: этим счастьем была она. Однако, то самое счастье мне не принадлежало. Может это наказание за все мои прошлые ошибки?

Я знаю, что любил ее как сумасшедший, моя Любвоь была безумной. В том прошлом я был счастлив, были и плохие дни, но я готов их забыть. Однако, у меня нет представления, как можно ее вернуть. Временами, хочется просто ее похитить, и убежать далеко далеко. Но это ведь не так легко, как представляется. Даже если бы я так поступил, нет никакой уверенности, что это помогло бы нам с ней прожить счастливо всю жизнь.

Сейчас я скучаю по ней. Я готов убить всех тех людей, которые возятся возле нее, и которым я совсем не доверяю. Но какое мне дело до них. Даже если я бы уничтожил всех поголовно какой от этого прок, ей ведь уже нет до меня дела. Интересно, но я ей ни разу не изменял.

Парадокс следующий: Те девушки, которым я изменял, были готовы простить меня, только лишь бы я был рядом. А я всегда хотел чтобы она была рядом, и она просто и легко от меня отвернулась. Я бы очень хотел больше ее не любить...

Мне вся эта история, ситуация... ее называть можно как угодно напоминает фразу... как часто мы любим тех, кто не любит нас, и как часто мы просыпаемся с теми, кто нам не нужен и погружаемся в сладкие мечты, когда тот самый нужный человек сидит напротив тебя, улыбается, пьет кофе или чай. И ты в любой момент можешь протянуть руку и дотронуться до человека, которого любишь и душой и телом. Но это мечты... пока мечты...