четверг, 23 июня 2016 г.

Биринчи бўса

Палатасининг подоконникида ўтирганимни кўриб қичқириб юборди.

— Бақирма, сезиб қолишади...
— Бировнинг боласини уришдан қўрқмаган одам, палатага эшикдан келишга қўрқибтими? — деб эшикни ёпдида, кимдир кириб қолмасин дегандек ўзи унга суяниб олди.
— Яна бир марта уни ёнида кўрсам шу больницанг қабул қилмайдиган қиламан!

Севинганидан лабини тишлади. Ҳимоячисига айланишимни 10 йил кутганди аҳир.

— Уни эмас, сени!
— Менга қўл кўтарасизми?
— Йўқ. Лекин бу отиб ташламайман деганим эмас.

Шўҳ қарашлар бирданига маъюс тортди. Унинг нигоҳидан ўша сўтакни ўзи ҳам хоҳламаслигини уқиб олдим.

— Унинг совчиси уйимизга 7 марта келди — деди қўлидаги рўмолчасини ўйнаб.
— Бошқа келмайди!

Кўзларига сўнгги қўнғироқдан кейин шунча кўп тикилиш насиб қилмаганди. Ундан севги, меҳр, итоаткорлик ҳисси уфуриб турар, ҳаётида шундай инсоннинг борлиги ҳар қандай кишини бахтли қиларди. Мен бахтли эдим.

— Мани қўрқитма бошқа...
— Унда ожизлигимдан фойдаланманг.
— У шунчаки проститутка, у билан ўзингни тенглаштирма.
— Ер билан бир бўлишингиз азоб беради!
— Осмонга қўлим етмаяпти...

Кўзимни ундан узмай лабимни тишладим. Кулимсиради, кейин эса тўғри юриб келиб юзимдан ўпди. Осмон олдингга тушди дегандек кулимсираб турди. Одам боласи ҳам шунчалар ёқимли бўладими? Оёқларимни подоконникдан пастга тушириб ўтириб олдимда, белидан қучиб ўзимга тортдим.

— Сани бермиман ҳич кимга!

Узоғи 5 сония давом этди. Қучоғимдан чиқиб олди.

— Энди кетинг.
— Тўймадим.
— Тўйиш учун келганмидингиз ёки кўриш учун?

Жавоби билан яна битта бўса бергандек бўлди. Чўнтагимдан 2 та Love is чиқариб унга бердим.

— 1 таси Нилугами?
— Энди ҳар сафар юзимга соласанми?!
— Яна бир марта эшитсам саккизинчи совчини қайтариб ўтирмайман...

Ҳамширанинг товушини эшитиб, Лолага кўз қисдимда, орқага ўгирилдим.
Мен Нилуни ҳеч қачон ёқтирган эмасман. Қизиқтирмайди деб ҳам айтолмайман, нафс қурсин. Бироқ у Лоланинг тирноғига ҳам арзимайди. Нафақат 10-синфлар орасида, фақатгина мактабдагина эмас, мен билган дунёнинг ҳамма қисмида Лола энг яхшиси. Мен ҳам уни севаман...  

1 комментарий:

  1. Подокольник деган суз йук рус тилида. ПодокоННИК бор. Дераза рафи, токчаси хам дейилади. Ижодга омад.

    ОтветитьУдалить